Ўзбекистон Президенти Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси Раиси билан учрашди

    Ҳукумат 18 октябр 2023 3385

    Хитойга ташриф тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси Раиси Ван Хунин билан учрашув ўтказди.

    Суҳбатда Хитой томони давлатимиз раҳбари “Макон ва йўл” учинчи халқаро форумида илгари сурган муҳим ташаббусларни юксак баҳолади ва бунинг учун самимий миннатдорлик билдирди.

    Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

    Конструктив сиёсий мулоқотнинг бугунги даражаси ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро кўмак алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

    Самарқанд ва Сиань шаҳарларида ўтган саммитлар давомида эришилган келишувлар изчил амалга оширилмоқда.

    Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик ижобий суръат билан ривожланиб бормоқда. Ҳудудлар ўртасидаги алоқалар фаоллашди. Охирги ойларда Ўзбекистонга Шинжон-Уйғур автоном ҳудуди, Шандунь, Шэньси, Цзянсу ва Цзянси музофотлари делегациялари ташриф буюрди.

    Маданий-гуманитар алоқалар ва таълимдаги алмашинувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates