Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун Россиянинг 1 миллион гектар даласини ижарага олмоқчи

    Ўзбекистон ўз эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун Россиянинг 1 млн. гектар даласини ижарага олмоқчи, дейилади rbc.ru сайтида.

    Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўзбекистонлик ҳамкасблари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун Россия далаларини қандай қилиб ижарага олиш мумкинлиги масаласини муҳокама қилишди.

    Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати мамлакат ўз эҳтиёжлари учун Россия далаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирмоқчилиги ҳақида хабар берган эди.

    Мазкур масалани октябрь ойи бошида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ҳамда Россия қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левин муҳокама қилган эди.