Ўзбекистон Қуролли кучлари бош штаби собиқ бошлиғи Тўлқин Қосимов вафот этди

    Ўзбекистон Қуролли кучлари бош штаби собиқ бошлиғи Қосимов Тўлқин Йўлдошевич 84 ёшида вафот этди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Тўлқин Қосимов 1962 йилдан бошлаб 2003 йилга қадар Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиб, ҳарбий округ қўмондони, мудофаа вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси бошлиғи ҳамда Қуролли Кучлари бош штаби бошлиғи каби лавозимларда фаолият олиб борган.

    Хизмати давомида I-II-даражали «Шон-шараф», «Қизил юлдуз» ва II-III-даражали «Ватанга хизмати учун» орденлари ҳамда кўплаб медаллар билан тақдирланган.

    «Мудофаа вазирлиги раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари бош штаби бошлиғи лавозимида фаолият юритган генерал-полковник Қосимов Тўлқин Йўлдашевичнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради», дейилади хабарда.
    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates