«Оталар сўзи — ақлнинг кўзи» муаллифи Мираббос Мирзааҳмедов вафот этди

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Мираббос Мирзааҳмедов 84 ёшида вафот этди.

    Бу ҳақда «Миллий» телеканали маълум қилди.

    Мираббос Мирзааҳмедов 1941 йил 30 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. У телерадио соҳасидаги ижодий фаолиятини бундан 60 йил аввал — 1965 йилда бошлаган.

    Унинг бой ва сермаҳсул мероси орасида «Баҳор қайтмайди», «Қалбингга қулоқ сол», «Дунёнинг ишлари», «Инсон садоқати», «Биллур қандиллар», «Эътироф» каби элликдан ортиқ видеофильмлар, шунингдек, «Буни ҳаёт дейдилар» туркумига кирувчи кўрсатувлар алоҳида ўрин тутади.

    Ярим асрдан зиёд вақт давомида эфирга узатиладиган «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи» лойиҳаси орқали эзгулик ғояларини илгари суриш, миллий оилавий қадриятларни тарғиб этиш ва ёш авлодга ахлоқ-одоб меъёрларини сингдириш йўлида улкан меҳнат қилди. Унинг халқчил услуби ва самимий мулоҳазалари томошабинлар меҳри ва ҳурматига сазовор этган.

    Фидокорона хизмати учун Мираббос Мирзааҳмедов «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» унвони, «Меҳнат шуҳрати» ва «Дўстлик» орденлари билан тақдирланган.

    Устоз умрининг сўнгги тўққиз йили давомида «Миллий» телеканалида эфирга узатиладиган «Оталар сўзи» дастурининг бошловчиси ва бадиий маслаҳатчиси сифатида самарали фаолият юритиб келди.

    Мираббос Мирзааҳмедовнинг бебаҳо ижодий сабоқлари ва ҳаётий ўгитлари шогирдлари, ҳамкасблари ва миллионлаб томошабинлар дилларида ўчмас из қолдирди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates