Абдураим Ҳомидов 1943 йилда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида туғилган.
У меҳнат фаолиятини 1960 йилда «Ўзбекистон» жамоа хўжалигида механизатор сифатида бошлаган. Кейинчалик ширкат хўжалиги пудратчиси, 2007 йилдан бошлаб эса «Шаҳанд ҳумо қуши» фермер хўжалиги раҳбари сифатида самарали меҳнат қилган. 2017 йилдан буён меҳнат фахрийси сифатида юрт равнақига хизмат қилиб келган.
Фермерлик ҳаракатининг фидойи вакилларидан бири сифатида у пахтадан юқори ҳосил олиш бўйича ўзига хос амалий мактаб яратди. Қишлоқ хўжалигига қўшган беқиёс хизматлари учун 1993 йилда «Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи», 2001 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2004 йилда эса юртимизнинг олий мукофоти — «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган.
Yuz.uz Абдураим Ҳомидовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдиради.








