Ўзбекистон Республикаси биринчи бор UNIDO ташкилотининг Рақобатбардош саноат унумдорлиги (СIP) индекси рейтингига киритилди

    Рақобатбардош саноат унумдорлиги индекси (Competitive Industrial Performance Index, кейинги ўринларда - СIP индекси) 2003 йилдан бери Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Саноатни Ривожлантириш Ташкилоти томонидан ҳисоблаб келинади. Икки йил кечикиш билан ҳар икки йилда ҳисобот шаклида чоп қилиниб борилади.

    Дунёнинг 152 мамлакати орасида «Мамлакатларнинг рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш қобилияти»ни ўлчайдиган СIP индекси рейтингида 92-поғонани эгаллаб турган Ўзбекистон биринчи бор киритилди.

    СIP индекси таҳлилий восита сифатида

    СIP индекси 152 мамлакат саноатининг рақобатбардошлик кўрсаткичларини баҳолайди ва таққослайди. Ҳар бир мамлакатнинг натижалари СIP индексининг 3 йўналиши бўйича самарадорлигини акс эттиради: (1) саноат маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш кобилияти; (2) технологик чуқурлаштириш ва модернизациялаш (3) дунё бозорига таъсири. СIP индекси давлатлараро саноат рақобатбардошликни таққослаш имконини беради.

    Биринчидан, индекс мамлакатларга таққословчи (қиёсловчи) мамлакатларни аниқлаш имконини беради. Рақобатбардошликни турлича ёндашувини таъминлаш учун СIP индекси ҳисоботида саноатлаштириш босқичига, географик минтақага ва кўрсаткичга қараб турли тоифалар бўйича натижалар келтирилади. Таққословчи (қиёсловчи) мамлакатлар қўшниларни, тўғридан-тўғри рақобатчиларни, салоҳиятли рақобатчиларни ёки энг намунали тажрибага эга бўлган мамлакатларни ўз ичига олиши мумкин. Уларни географик ўхшашликлари, ишлаб чиқариш омиллари ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот турлари мавжудлиги сабабли таққослаш мумкин.

    Иккинчидан, СIP индексининг ҳар уч йўналиши бўйича энг яхши натижаларни кўрсатган давлатлар, уларнинг ўзига хос шароитларини ҳисобга олган ҳолда, таққословчи мамлакатлар учун мўлжал бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бошқа мамлакатлар юқори СIP индекси кўрсаткичларига эришадиган соҳаларни аниқлаб, келажакда саноатни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаши ва йўналтириши мумкин. Масалан, СIP индекси кўрсаткичи паст бўлган мамлакатларнинг ишлаб чиқариш тармоқлари меҳнат ва капитал каби ишлаб чиқариш омилларининг самарасиз тақсимланиши билан тавсифланади.

    Учинчидан, СIP индекси ушбу камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш учун янада батафсил таҳлил қилишда интуитив равишда бошланғич нуқта бўлиб, натижада мамлакат шароитларига боғлиқ бўлган мақсадларни қўллаш орқали ишлаб чиқариш самарадорлиги ва таркибий ўзгаришларнинг кенг тарқалишида мўлжал бўлиб хизмат қилади. Таркибий ўзгаришлар узоқ муддатли жараён бўлганлиги сабабли, СIP индексидаги ўзгаришлар рақобатбардошликни оширишга йўналтирилган сиёсат амалга оширилгандан сўнг бир неча йил ўтгач акс эттирилиши мумкин.

    Таъкидлаш жоизки, СIP индекси кўрсаткичлари БМТнинг Барқарор Ривожланиш бўйича 9 - Барқарор инфратузилмани яратиш, инклюзив ва барқарор саноатлаштириш ҳамда инновасияларни рағбатлантириш мақсадига киритилган. Шунингдек, 2018 йил СIP индекси ҳисоботида биринчи марта саноат ишлаб чиқаришнинг атроф-муҳитга таъсирини акс эттирувчи индекснинг янги йўналиши киритилган. CO2 чиқиндилари кўпроқ бўлган мамлакатлар тўғриланган СIP индексида ўз ўрниларини пасайтирмоқда, бу шубҳасиз атроф-муҳит ва келажак авлод ҳақида қайғурадиган ҳар бир мамлакат саноатининг ривожланишига сиёсий жиҳатдан таъсир қилади.

    Иқтисодий тараққиёт

    ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

    Ахборот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates