Қозоғистон Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Тегишли битим икки давлат раҳбарлари томонидан 2022 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

    Қозоғистон Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Бу ҳақда «zakon.kz» сайтида хабар берилди.

    "Давлат раҳбари "Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида”ги Қозоғистон Республикаси қонунини имзолади", — дейилади Акорда хабарида.

    Аввалроқ, 25 апрель куни Сенат депутатлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилган эди.

    Тегишли битим икки давлат раҳбарлари томонидан 2022 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

    Ҳужжат сиёсий, савдо-иқтисодий, транзит-транспорт, энергетика, маданий-гуманитар соҳаларда, фуқаро мудофааси ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган бўлиб, халқаро майдонда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашни назарда тутади.

    Шартнома шартларига мувофиқ, томонлар икки давлат парламентлари, сиёсий партиялари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Шунингдек, халқаро терроризм, диний экстремизм ва сепаратизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, кибержиноятчилик, ноқонуний миграция, одам савдоси, ноқонуний савдо, шу жумладан, хавфсизликка оид янги чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш масалаларида ташқи сиёсат, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида яқиндан ҳамкорлик қилишдан иборатдир.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates