Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини ишлаб чиқилади

    Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

    Маълум қилинишича, Давлат статистика қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини ишлаб чиқилмоқда.

    Ушбу янгиланган портал давлат органларининг ахборот тизимлари интеграциясини назарда тутади ва маълумотларни ўз вақтида янгилашнинг мониторинг тизимини таъминлайди.

    Бугунги кунга қадар порталда 149 та давлат идоралари томонидан 11 мингдан ортиқ маълумотлар тўплами жойлаштирилган бўлиб, улардан фойдаланишлар сони 7,5 миллиондан ортиқдир.

    Шунингдек, Давлат органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда ҳудудларнинг рақамли ривожланиши ҳолатларининг “диагностикаси”ни ўтказиш, муаммоли масалаларни аниқлаш ва бугунги кунда уларни ҳал қилиш йўлларини аниқлаш мақсадида махсус баҳолаш методикалари ишлаб чиқилди.

    Мазкур методика доирасида давлат органларида рақамлаштириш даражасини рейтингли баҳолашни автоматлаштирилган тарзда олиб бориш ҳамда рақамлаштириш ҳолати юзасидан долзарб маълумотларни бир жойда сақланишига қаратилган NIS.UZ идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизими жорий қилинди.

    2020 йил декабрь ойида ушбу методика асосида баҳолаш жараёни амалга оширилди. Баҳолаш натижасига кўра давлат органлари орасида 16 та (27,1%) ташкилот “яхши”, 9 та (15,3%) ташкилот “қониқарли”, 34 та ташкилот (57,6%) “қониқарсиз” баҳо олган. Хўжалик органлари орасидан “яхши” баҳони 5 та (10,4%) ташкилот, “қониқарли” баҳони 12 та (25%) ва “қониқарсиз” баҳони 31 та (64,6%) хўжалик органи олган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates