Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенат раиси Танзила Норбоева Поп туманига ташриф буюрди

    Ташриф чоғида Сенат раиси дастлаб туманнинг Чодак ҳудудида йиллар мобайнида самарасиз ётган ерларда интенсив боғ яратишга инновацион асосда ёндашилган, умумий қиймати 4 млрд. сўм миқдордаги,"Янги Чодак Серҳосил Боғлари" кооперативи билан танишди.

    Мазкур ҳудудда 450 гектар ер ўзлаштирилади, ҳозирда 100 гектар ерга 51 минг дона 4 хил навдаги (қилич, шалоқ лоприя) поли карлик ўрик кўчатлари олиб келиб экилган. Шунингдек, 15 минг м3 сиғимдаги мембрана ҳовузлари, 100 гектар ер майдонига эса сувни тежайдиган томчилатиб суғориш технологияси жорий этилиб, боғга айлантирилган .

    Хабарангиз бор массивда ушбу ерлар ўзлаштирилиб, ёшлар дафтари рўйҳатида бўлган 100 нафар ёшнинг ҳар бирига 1 гектардан серҳосил кўчатлар экилган ҳолатида топширилган эди. Сенат раиси ёшлар билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида улар томонидан берилган ҳар-бир таклифларни қўллаб қувватлаб бошлаган ишларида омадлар тилади.

    Поп тумани ҳокимлиги

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates