Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди

    Мамлакатимизда 9 ноябр 2022 1081

    2022 йил 9 ноябрда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

    Унда сенаторлар, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

    Видеоконференсалоқа форматида бўлиб ўтган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

    Сенаторлар «ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги Шартномани (Олма-ота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонунни кўриб чиқди.

    6 та мамлакат томонидан имзоланган Шартнома Халқаро туркий маданият ташкилотининг (ТУРКСОЙ) таъсис ҳужжати ҳисобланиши таъкидланди.

    ТУРКСОЙнинг асосий мақсади туркий тилли мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги ўзаро тушунишни яхшилаш, кўп томонлама маданий алоқаларни янада яқинлаштириш ва мустаҳкамлаш, бўлажак авлодларни миллий маданият манбалари билан таништиришдан иборат.

    Муҳокама доирасида Ўзбекистон мазкур ташкилот билан ҳамкорлик бўйича бой ва самарали тажриба тўплагани алоҳида таъкидланди.

    Сенаторлар шартноманинг ратификация қилиниши Ўзбекистоннинг ҳамкор мамлакатлар билан маданий-гуманитар ҳамкорликни изчил мустаҳкамлашга содиқлигининг яна бир далили бўлишини таъкидлади.

    Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    Шу билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates