Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда вазиятларни бошқариш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш борасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган навбатдан ташқари саммитида иштирок этади.
Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.