Ўзбекистон Республикаси Президентининг Махсус вакили Германия Элчиси билан учрашди

    2022 йил 17 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тило Клиннер билан учрашди.

    Суҳбат чоғида Афғонистондаги мавжуд вазият, шунингдек, Афғонистон йўналишида Ўзбекистон-Германия муносабатларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

    Т.Клиннер Афғонистон бўйича ягона минтақавий позиция ишлаб чиқиш, мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

    Томонлар Афғонистонда амалга оширилаётган транспорт-коммуникация лойиҳалари, хусусан, «Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар» темир йўл линияси қурилишини ҳам муҳокама қилдилар, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates