“Ўзбекистон Республикасининг давлат ва ҳуқуқ рамзлари (назарий-ҳуқуқий тадқиқот)” номли монография нашр этилди

    Монографияда ҳуқуқнинг коммуникатив жиҳати, мулоқот модели сифатидаги хусусиятлари ўрганилган

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан академик Акмал Саидов масъул муҳаррилиги остида юридик фанлар номзоди, доцент Ўткир Очиловнинг “Ўзбекистон Республикасининг давлат ва ҳуқуқ рамзлари (назарий-ҳуқуқий тадқиқот)” номли монографияси нашр этилди.

    Ўзбекистон Республикасида жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳуқуқшунослик фани олдига янги вазифалар қўймоқда. Жумладан, ҳуқуқшунослик соҳасидаги тадқиқотлар мамлакатда конституциявий ва маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларининг устуворлигини таъминлаш шароитида давлат ва ҳуқуқнинг инсон, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро мулоқот натижасида ривожланиши, ҳуқуқий тизим, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ҳуқуқий онг ва маданият халқ билан мулоқот маҳсули эканлиги тўғрисидаги ғояга таянмоқда.

    Бунда энг муҳим ғоялар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган – “Ислоҳотларнинг бош мезони – инсон қадр қиммати”, “Инсон, жамият ва давлат муносабати” ва “Барча муҳим қарорлар бевосита халқ билан мулоқот асосида жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши” тамойилларидир.

    Монографияда ҳуқуқнинг коммуникатив жиҳати, мулоқот модели сифатидаги хусусиятлари ўрганилган. Давлат ва ҳуқуқ рамзларининг конституция ва қонунларда ифодаланган мақсадларни ижтимоий муносабат иштирокчиларига тушунарли етказилишдаги ўрни, конституция ва қонунларнинг “рамзий тили” тадқиқ этилган. Рамзлар конституция ва қонунларнинг таъсирчанлигини кучайтиради ва муайян мақсадга йўналтирувчи ғоя ва мақсад ифодаси билан тўлдиради. Натижада конституция ва қонунлар инсонни йўналтирувчи, унинг хатти-ҳаракатларини бошқарувчи ахборот маконини ҳосил қилади. Рамзлар жамият ва давлатнинг мақсадларини, ҳуқуқий тизимнинг умумий ғоясини сўзли матнлар, тасвирлар, оҳанглар ва ҳаракатлар ёрдамида ифодалайди. Ҳуқуқий таълим-тарбия ҳам, ҳуқуқий тарғибот ҳам, ҳуқуқий амалиёт ҳам давлат ва ҳуқуқ рамзларидан фойдаланишни тақозо этади.

    Монографияда давлат ва ҳуқуқ назариясидаги мутлақо янги методологик ёндашув илгари сурилган. У янги фалсафий-ҳуқуқий асосларда қурилган. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг қатор илмий муаммолари, жумладан, ҳуқуқни тушуниш, ҳуқуқнинг иродавий хусусияти, ҳуқуқий таъсир этиш воситалари, юридик техникани такомиллаштириш, ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш, ҳуқуқни шарҳлаш, ҳуқуқий онг ва маданиятни шакллантириш давлат ва ҳуқуқ рамзларини ўрганиш нуқтаи назаридан тадқиқ этилган. Давлат ва ҳуқуқ рамзларининг қадриятлардан келиб чиқиши ва ҳуқуқий таъсир этишнинг самарасини ошириши асослаб берилган.

    Мазкур монографияда мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар замонавий босқичининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг давлат ва ҳуқуқ рамзларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари таклиф қилинган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, амалдаги қонунчилиги ва ҳуқуқий амалиётини такомиллаштириш бўйича хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Монографияда кўплаб халқаро, хорижий ва миллий манбалар ўрганилган, уларнинг айримлари илк маротаба илмий муомалага киритилган. Китоб муаллифи томонидан илгари сурилган хулосалар, таклифлар ва тавсиялардан миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда, ушбу соҳада илмий тадқиқотларни ривожлантиришда, “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” фанини ўқитишда фойдаланилиши мумкин.

    Ўйлаймизки, мазкур монографиядан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлашда, шунингдек, экспертлар, ҳуқуқшунос олимлар, амалиётчи ҳуқуқшунослар, тадқиқотчилар, талабалар ҳамда давлат ва ҳуқуқ рамзларини ўрганишга қизиқувчи барча китобхонлар фойдаланиши мумкин.

    Инсон ҳуқуқлари бўйича
    Ўзбекистон Республикаси
    Миллий
    марказининг
    матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates