“Ўзбекистон реставраторлар уюшмаси” ташкил қилинди

    Маданият 29 октябр 2020 2210

    2020 йил 28 октябрда Ўзбекистон давлат санъат музейида “Ўзбекистон реставраторлар уюшмаси” Республика нодавлат-нотижорат жамоат ташкилотининг таъсис мажлиси бўлиб ўтди.

    Мажлисни Маданият вазири ўринбосари – Маданий мерос департаменти бошлиғи Камола Акилова очиб берди. Мажлисда “Ўзбекистон реставраторлар уюшмаси” Республика нодавлат-нотижорат жамоат ташкилотининг аҳамияти ва долзарблиги муҳокама қилинди.

    Мажлисда “Ўзбекистон реставраторлар уюшмаси” Республика нодавлат-нотижорат жамоат ташкилотининг раиси, раис ўринбосарлари ва коллегиал вакиллари тайинланди.