«Ўзбекистон темир йўллари» электровозлари 3 тага кўпайди

    Транспорт 28 август 2020 2686

    Жорий йилнинг 28 август куни Тошкент-Марказий темир йўл вокзалида Россия Федерациясининг Новочеркасск шаҳридаги «Трансмашхолдинг» акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилган уч секцияли 3ЭС5К серияли 3 та янги Ermak электровозининг тақдимоти бўлиб ўтди.

    «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан локомотив паркларини янгилаш мақсадида ҳар йили хорижий давлатлардан халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган юк ва йўловчи ташишга мослаштирилган замонавий ҳамда янги электровозлар сотиб олишга катта аҳамият қаратилмоқда.

    Мақсад эса аниқ: мамлакатимиз темир йўл транспортида юк ва йўловчи ташиш тизимини янада яхшилаш ва сифатли хизмат кўрсатиш даражасини оширишдир. Бунинг учун пўлат изларимизда минтақа иқлимига тўғри келадиган қудратли электровозларни кўпайтириш тақозо этилади. Шу мақсадда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан Россия Федерациясининг Новочеркасск шаҳрида жойлашган «Трансмашхолдинг» акциядорлик жамияти билан тузилган ҳамкорлик лойиҳасига кўра юртимизга 2018 йилда 2 та, 2020 йилнинг июль ойида эса яна 2 та 3 секцияли ушбу корхонада ишлаб чиқарилган янги Ermak номли электровоз келтирилиб, муваффақиятли эксплуатация қилинаётган эди. Навбатдаги келтирилган 3 та уч секцияли электровоз ҳам ана шу ҳамкорликнинг узвий давомидир.

    Тақдимот маросимида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви ва масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбирда мутахассислар янги электровозларнинг юкларни ташиш жараёнида муҳимлигини алоҳида таъкидладилар.

    Шуни таъкидлаш керакки, ушбу турдаги электровозларни сотиб олишдан олдин Ўзбекистон темир йўллари мутахассислари томонидан мамлакатимиздаги мавжуд тоғли участкаларда махсус техник синовларни ўтказди. Локомотивлар бу синовлардан ишончли ўтди, сабаби поездлар ҳаракатланиши мураккаб бўлган тоғли ҳудудларда кўнгилдагидек ҳаракатланди. Техник хусусиятларига келсак, 3ЭС5К электровози уч қисмдан иборат. Унинг қуввати соатига 9840 кВт. Ҳаракатдаги минимал тезлик – 49,9 км/соат, энг юқори тезлик – 110 км/соат. Электровоз энг иссиқ ёз ва қаҳратон совуқ кунларга ҳам бардош бера олади. Локомотив кабинаси тўлиқ компьютерлаштирилган бўлиб, ҳайдовчи учун барча қулайликларга эга.

    Ушбу янги келтирилган электровозларда Тошкент, Қарши ҳамда «Бухоро минтақавий темир йўл узели» унитар корхонаси ҳудудидаги Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қарши вилояти йўналишларида ҳаракатланадиган юк поездларига хизмат кўрсатилади.

    Таъкидлаш лозимки, ушбу янги учта электровоз билан мамлакатимиз темир йўлларида бу турдаги локомотивлар сони 7 тани ташкил этади. Бугунги кунда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги электровозларнинг умумий сони эса 115 тага етди

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates