«Ўзбекистон темир йўллари» ишчиларини мажбурий-ихтиёрий равишда тўланмайдиган таътилга чиқарилаётгани ростми?

    Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан ишчиларни мажбурий-ихтиёрий равишда тўланмайдиган таътилга чиқарилаётганлиги ҳақидаги маълумот тарқалди.

    Ушбу хабар нотўғри талқин қилиниб, турли эътирозларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

    Компаниянинг таъкидлашича, иш ҳақи тўланмайдиган таътиллар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 241-моддасида ўрнатилган тартибда ишлаб келинмоқда. Бугунги кунда Жамиятда ишчи ходимлар ихтиёрий-мажбурий равишда тўланмайдиган таътилга чиқарилиш ҳолатлари мавжуд эмас.

    Ҳозирги кунда, мазкур масала юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибий корхоналари раҳбар ходимлари билан тегишли тушунтирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бугунги кунда Жамиятнинг иқтисодий-молиявий фаолиятида тақчиллик кузатилмоқда. Шу муносабат билан мақсадсиз йўналтирилаётган харажатларни мақбуллаштириш чоралари кўриб келинмоқда.

    Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-329-сонли Қарорига мувофиқ темир йўл соҳасида трансформация, рақамлаштириш, йўловчи ва юк ташишда хавфсиз ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш, барқарор инвестиция муҳитини яратиш, ҳаракат тартибини янгилаш ва молиявий ҳолатни мустаҳкамлаш устувор вазифа этиб белгиланган бўлиб, бунинг натижасида Жамиятнинг иқтисодий молиявий ҳолати яхшиланиши кутилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates