Ўзбекистон товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисидаги Сингапур шартномасига қўшилди

    Жорий йилнинг 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисидаги Сингапур шартномасини (Сингапур, 2006 йил 27 март) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонун имзоланди.

    Ушбу ҳодиса товар белгилари соҳасидаги миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мослаштириш ва мамлакатда интеллектуал мулк тизимини янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадам ҳисобланади.

    Товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисидаги Сингапур шартномаси 2006 йилда қабул қилинган халқаро ҳужжат бўлиб, бугунги кунга келиб 59 та давлат ушбу шартномани ратификация қилган.

    Сингапур шартномасининг асосий мақсади товарбелгиларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш ва бир хиллаштиришдан иборат.

    Бунда, ушбу шартнома билан қуйидагилар назарда тутилади:

    товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун бериладиган талабнома шакли, тўловлар ва муддатлар учун минимал стандартларни белгилаш;

    - электрон шаклда талабнома топшириш, электронимзони тан олиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, товуш, голографик белгилар ва бошқа ноодатий товар белгиларини товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ тартибларни жорий этиш;

    -талабномани топшириш учун белгиланган муддатни узайтириш ёки ўтказиб юборилган муддатни тиклаш имкониятини яратиш;

    -товар белгисидан фойдаланиш бўйича лицензия шартномасини тузиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона тартибини белгилаш.

    Ўз ўрнида, ушбу шартноманинг имзоланиши мамлакатнинг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлаш ва инвестиция муҳитини яхшилашга хизмат қилишини, шунингдек, стандартлаштириш орқали маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектларининг маблағлари ва вақтини тежаш учун шароит ҳозирлашини таъкидлаш жоиз.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates