Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларга мурожаат билан чиқди

    Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчихонаси Курск, Брянск ва Белгород вилоятларида бўлиб турган ватандошларга мурожаат билан чиқди.

    Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги мавжуд ҳолат муносабати билан Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, шунингдек, одамларнинг кўп тўпланишига йўл қўймаслик ва жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилади, дейилади дипломатик ваколатхонанинг telegram-каналидаги хабарда.

    Ушбу ҳудудларда таҳсил олаётган талабаларга, иложи бўлса, вақтинча масофавий таълим шаклига (онлайн) ўтиш тавсия этилади.

    Агар фуқароларимизга консуллик ёрдами ёки маслаҳатлар керак бўлса, Элчихона Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги дипломатик ваколатхонасининг Консуллик бўлими Call-марказига мурожаат қилиш сўрайди: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76. Электрон почта манзили: uzkorus@mail.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates