Ўзбекистон туризм брендининг Япониядаги элчиси Кейсуке Минами янги сайёҳлик лойиҳаларини йўлга қўйди

    Туризм 30 сентябр 2024 503

    Токио шаҳрида Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ва Ўзбекистон туризм брендининг Япониядаги элчиси, таниқли актёр ва телебошловчи Кейсуке Минами ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Туризм бренди элчиси Японияда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб этиш борасида олиб бораётган ишлари ҳақида маълумот берди. Япониянинг етакчи телеканали “Асаҳи ТВ”да К. Минами тайёрлаган ва бошловчилик қилган Ўзбекистон ҳақидаги ҳужжатли фильмлар туркуми япон томошабинларида катта қизиқиш уйғотди.

    Учрашув давомида К. Минамининг янги лойиҳаларини амалга ошириш, Ўзбекистонни тарғиб этишга қаратилган қўшма тадбирларни ўтказиш, пресс-турларни ташкил этиш ва Япония телевидениеси учун мамлакатимизда теледастурларни суратга олиш масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates