баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Ўзбекистон ва БАА ўртасида божхона бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга киради

    2020 йилнинг 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Битим кучга киради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилган.

    Мазкур ҳужжат 2019 йил 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёвнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи доирасида имзоланган эди.

    Битим божхона қонунчилиги бузилишининг олдини олиш, тегишли вазиятларда суриштирув ишларини олиб бориш ва қоидабузарликларга қарши курашишда ўзаро ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди. Мазкур ҳужжат доирасида икки мамлакат божхона органлари Ўзбекистон ёки БАА ҳудудида амалдаги божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари тўғрисида ёки шубҳали шахс, товар ёхуд транспорт воситаси ҳақида бир-бирларига маълумот тақдим этадилар.

    Ҳужжат ўзаро ташқи савдо бўйича статистика маълумотларини “кўзгули статистика” тамойили бўйича ишончлилигини таъминлаш ва товарнинг божхона қийматини назорат қилиш, моддий-техник инфратузилмани мустаҳкамлаш ва кадрлар малакасини ошириш орқали божхона маъмуриятини модернизация қилишга ёрдам беради.

    No date selected
    October 2020
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates