Ўзбекистон ва БАА парвозлар частотасини бир неча баробарга оширишга келишди

    Транспорт 15 декабр 2023 384

    ICAOнинг “ICAN–2023» тадбири доирасида Ўзбекистон ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида ҳаво қатновлари ҳажмини ошириш бўйича энг самарали келишувга эришилди.

    Икки мамлакат авиация маъмуриятлари ўртасида ўтказилган музокараларда парвозлар географияси ҳамда частотасини бир неча баробарга ошириш бўйича келишув имзоланди.

    Ушбу келишувга кўра Тошкент ва Самарқанд аэропортлари билан бир қаторда вилоятлардаги барча халқаро аэропортлардан БААнинг Дубай, Абу-Даби, Шаржа, шунингдек, Рас ал-Ҳайма ва Фужайра шаҳарларига ҳам парвозлар амалга оширилади.

    Эришилган келишувга кўра ҳар икки давлатларнинг тайинланган авиакомпаниялари:

    Тошкент – Абу-Даби, Самарқанд – Абу-Даби, Урганч – Абу-Даби, Бухоро – Абу-Даби, Наманган – Абу-Даби, Фарғона – Абу-Даби, Қарши – Абу-Даби, Термиз – Абу-Даби, Нукус – Абу-Даби йўналишида ҳафтасига жами 41 та частотада;

    Тошкент – Дубай, Самарқанд – Дубай, Наманган – Дубай, Бухоро – Дубай, Навоий – Дубай, Фарғона – Дубай, Нукус – Дубай йўналишида ҳафтасига жами 35 та частотада;

    Тошкент – Шаржа, Наманган – Шаржа, Самарқанд – Шаржа, Фарғона – Шаржа, Қарши – Шаржа, Термиз – Шаржа йўналишида ҳафтасига жами 23 та частотада;

    Тошкент – Рас ал-Ҳайма, Самарқанд – Рас ал-Ҳайма йўналишларида ҳафтасига жами 6 та частотада;

    Тошкент – Фужайра йўналишида эса ҳафтасига 3 та частотада парвозларни амалга оширишлари мумкин бўлади.

    Мазкур келишув ҳар икки мамлакат ўртасида хорижий сайёҳлар ҳамда транзит йўловчиларнинг ўзаро алмашинуви, зиёрат туризми ривожланиши, шунингдек, Ўзбекистонда янги ташкил этилаётган авиакомпаниялар учун парвозлар географиясини кенгайтириш ҳамда хизматлар экспорти ҳажмининг ошишига хизмат қилади, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates