Ўзбекистон ва Эстония ўртасида Халқаро автомобиль ташувлари бўйича ҳукуматлараро битим имзоланди

    Транспорт 30 январ 2024 546

    Жорий йил 29 январда Брюсселда Халқаро автомобиль ташувлари бўйича Ўзбекистон ва Эстония ўртасида ҳукуматлараро битим тузилди.

    Мазкур битимни Брюсселда бўлиб ўтаётган «Европа – Марказий Осиё: Транспорт боғлиқлиги» инвестиция форуми доирасида Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров ҳамда Эстониянинг Европа Иттифоқидаги доимий вакили, элчи Аиво Орав имзолади.

    Мазкур битимнинг амалга оширилиши автомобиль ташувларини ривожлантириш ва географиясини кенгайтиришга, йўналишларни диверсификациялашга, шунингдек, икки давлат миллий ташувчиларига халқаро автомобиль ташувларининг барча турларини амалга ошириш имконини беради, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates