Ўзбекистон ва Франция иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиради

    Халқаро ҳамкорлик 13 октябр 2020 1315

    Мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонаси делегацияси Бургундия вилоятининг Равьер шаҳрига амалий сафар қилди.

    Минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш ва мамлакатимизга Франциянинг илғор компанияларини жалб этиш мақсадида ташкил этилган тадбирлар доирасида Равьер шаҳри мери Лэтиен Бруно, «Rocamat» компанияси президенти Жан-Льюис Марпила ва «Brousse dellʼAquila» фонди директори Пьер Брус билан музокаралар ўтказилди.

    Учрашув давомида Шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, мамлакатимизнинг сармоявий, савдо-иқтисодий ва туризм салоҳияти ҳақида сўзлаб берилди, китоблар ва турли тақдимот материаллари тарқатилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «Rocamat» компанияси 1853 йилда ташкил этилган, — деди компания президенти Жан-Льюис Марпила. — Компания табиий тошларга ишлов бериш ва уларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхонамиз томонидан тайёрланаётган маҳсулотнинг табиийлиги, қайта ишлаш хусусияти мавжудлиги ва биноларнинг иссиқлигини сақлаш даражасига мойиллиги сабабли уларга Францияда талаб юқори. Биз ўзбекистонлик тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришга тайёрмиз.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates