Ўзбекистон ва Гамбия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

    Шу йил 14 мартда Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Гамбия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди.

    Икки давлат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Гамбиянинг БМТдаги доимий вакили Ламине Дибба имзолади.

    Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлик билдирдилар.

    Икки томонлама ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш бўйича ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

    Шу тариқа, Ғарбий Африкада жойлашган Гамбия Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 148-давлат бўлди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    2024 йил 6 мартда Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Белиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланган эди.

    Эслатиб ўтамиз, ўтган йил 20 декабрда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Гамбия ташқи ишлар, халқаро ҳамкорлик ва чет элдаги гамбияликлар ишлари бўйича вазири Мамаду Тангара билан учрашган эди. Мулоқот чоғида томонлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates