Ўзбекистон ва Испания ўртасида спорт таълими соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

    Испанияда Ўзбекистоннинг BHC-ERS Education нодавлат спорт таълим муассасаси ва Йохан Кройфф институти ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди.

    Йохан Кройфф институти 20 асрнинг энг яхши футболчиларидан бири, учта марта "Олтин тўп" соҳиби, Нидерландия терма жамоаси, "Аякс" ва "Барселона" клублари мураббийи Йохан Кройфф (1947-2016) томонидан ташкил этилган халқаро ўқув марказидир.

    Битим Ўзбекистон талабалари, спортчилари ва спорт менежерларига спорт менежменти, маркетинг ва ушбу соҳанинг бошқа йўналишлари бўйича юқори сифатли таълим олиш имкониятини тақдим этишни назарда тутади.

    Тошкент футбол ассоциацияси маслаҳатчиси Шуҳрат Эрназаров Йохан Кройфф институтининг Ўзбекистондаги фаолиятини мувофиқлаштирувчиси этиб тайинланди.

    1999 йилда нидерландиялик футбол юлдузи Йохан Кройфф томонидан ташкил этилган ва 35 нафар талаба таҳсил оладиган хусусий муассаса ҳозирда спорт менежменти соҳасида спортчилар ва соҳа мутахассисларини сифатли тайёрлаш бўйича етакчилардан бири ҳисобланади.

    Институт доимий равишда "Sports management" йўналиши таълим дастурлари бўйича энг яхши рейтинглардан жой олиб келмоқда. Онлайн таълим сифати бўйича у 2-ўринни эгаллайди ва Европадаги энг яхши бешта ихтисослашган муассасалар қаторида қайд этилади.

    Институт Испания, Мексика, Нидерландия, Швеция ва Перуда ўз филиалларига эга. Институтнинг асосий кампуси Барселонада (Испания) жойлашган. Бундан ташқари, институт олий ўқув юртидан кейинги таълимни ҳам амалга оширади.

    Бу борада Йохан Кройфф номидаги учта академия Амстердам, Гронинген ва Тильбургда фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, Йохан Кройфф номида Амстердам, Эншеде, Гронинген, Неймеген ва Розендалда бешта коллеж мавжуд.

    Ҳозирги кунга қадар мазкур институт ва унинг филиалларида бутун дунёдан 7 мингдан ортиқ талаба спорт менежменти, спорт маркетинги, мураббийлик, футбол бизнеси, ҳомийлик, спорт ташкилотларининг стратегик молиявий бошқаруви, инновациялар ва спорт тадбирларини бошқариш каби соҳаларда онлайн курсларини ҳамда магистратура, докторантура ва ихтисослаштирилган дастурларини тамомлади. Моҳиятан, Кройфф тармоғи битирувчилари бутун дунё бўйлаб спорт ташкилотларини бошқаришга тайёр бўлган кейинги авлод раҳбарлари, мураббийлар, спорт таҳлилчилари ва менежерларини тайёрламоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates