Ўзбекистон ва Озарбайжон энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

    Энергетика 22 июн 2022 1053

    2022 йил 20 июнда Тошкентда энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро англашув меморандуми имзоланди.

    Ҳужжатни Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев ва Озарбайжон энергетика вазири Парвиз Шаҳбазов имзолади.

    Меморандум энергетика соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади. Жумладан: нефть-газ ва нефть-кимё соҳаларида, муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида шериклик, энергия ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, шу жумладан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, энергетика соҳасида кадрлар тайёрлаш ва ривожлантириш дастурларини таъминлаш мақсадида қўшма семинарлар, конференциялар, форумлар ўтказиш; икки давлатнинг тегишли хўжалик юритувчи субъектларининг энергетика лойиҳаларида иштирок этиш имкониятлари кенгайтирилади. Шунингдек, учрашув якунлари бўйича томонлар жорий йилнинг 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Энергетика форуми доирасида биринчи экспертлар йиғилиши билан қайта тикланувчи энергия манбалари ва ДХШ масалалари бўйича тажриба алмашишни йўлга қўйишга келишиб олдилар, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкам асосга эга. Хусусан, Озарбайжоннинг «SOCAR» нефть-газ компанияси билан мустаҳкам ҳамкорлик қилиняпти. Шунингдек, томонлар нефть-газ саноати мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ҳам муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келяпти.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates