Ўзбекистон ва Покистон “ақл марказлари“ ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатилади

    Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг "Golden Ring Economic Forum" (GREF)  таҳлилий маркази раиси Сикандер Афзал ва марказ президенти Хаснаин Реза билан учрашув ўтказди.

    Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Покистоннинг етакчи таҳлилий, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда “ақл марказлари“ ўртасида яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

    Марказ раиси Сикандер Афзал давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ва саъй-ҳаракатлари билан мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил иқтисодий ислоҳотлар, конструктив ва прагматик ташқи сиёсатни юқори баҳолаб, улар аҳоли турмуш даражасини ҳамда мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга хизмат қилаётганини таъкидлади.

    Покистон томони республикамизнинг етакчи илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди.

    Учрашув сўнггида минтақавий боғлиқлик ташаббуси доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва бошқа масалалар бўйича қўшма ахборот-таҳлилий ҳамда илмий-тадқиқот ишларини олиб мақсадида Ўзбекистон “ақл марказлари“ билан ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олинди.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates