Ўзбекистонда YouTube платформасини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

    Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов YouTube платформаси ҳамкори, IT-маҳсулотлар ва хизматларни яратиш бўйича бозор етакчиларидан бири бўлган Канаданинг "AIR Media Tech" компанияси раҳбари Степан Михайлов билан учрашув ўтказди.

    Унда икки томонлама ҳамкорлик имкониятларини аниқлаш, янги рақамли ечимлар яратиш ва Ўзбекистонда креатив саноатни ривожлантириш бўйича истиқболли йўналишларни белгилаш масалаларига эътибор қаратилди.

    Учрашув аввалида компания фаолияти ҳақида кенгайтирилган тақдимот ўтказилди. Унда компаниянинг глобал миқёсдаги тажрибаси ва YouTube платформасидаги креатив ва бизнес фаолиятни қандай ривожлантириш борасида муваффақиятли стратегиялар тақдим этилди.

    Шунингдек, компания креатив иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига ҳам катта эътибор бериб, рақамли контент яратиш ва тарқатишда янги ёндашувларни ишлаб чиқиш устида ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

    Ўзбекистондаги рақамли технологиялар ва ижодий иқтисодиётнинг салоҳиятини ошириш, шунингдек, платформанинг янги ёндашувларини ўрганиш, Ўзбекистонда YouTube каби платформаларни янада ривожлантириш учун керакли ҳуқуқий ва технологик инфратузилма яратиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    Бундан ташқари, креатив соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш ва улар учун рақамли хизматлар яратиш масалалари кўриб чиқилди. Рақамли технологияларни соҳаларга ҳам кенг жорий қилиш Ўзбекистонда янги иш ўринлари ва инновацион лойиҳалар яратишга ёрдам бериши таъкидланди.

    Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва креатив иқтисодиёт соҳасида инновацион технологияларни жорий этиш бўйича келажакдаги режалари ҳақида фикр алмашди. Келгусида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун аниқ қадамлар белгиланди.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates