Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиёт ривожлантирилади

    Яшил сайёра 15 ноябр 2024 1484

    Боку шаҳрида Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов ва ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти бош директори Евгений Жуков ўртасида ўтказилган учрашувда бу ҳақда сўз борди.

    БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) давомида ташкил этилган ушбу учрашувда томонлар Ўзбекистон ҳукумати ва ОТБ ўртасидаги ҳамкорлик доирасида иқлим ўзгаришига қарши курашиш, инфратузилмани ривожлантириш, “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва истиқболдаги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига эътибор қаратди.

    Шунингдек, унда инфратузилмани ривожлантириш орқали урбанизацияни такомиллаштириш, молиявий ресурсларни жалб қилиш, стратегик ва кичик лойиҳалар ишлаб чиқиш, миллий шароитга мос инфратузилма ҳамда эко-саноат паркларини барпо этиш каби йўналишлар ҳам кўриб чиқилди.

    Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, музокара якунида томонлар миллий эмиссия савдо тизими (ETS) ва мониторинг, ҳисобот ҳамда верификация (MRV) тизимини жорий этишни ўз ичига олган лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates