Ўзбекистонда Япония технологияси асосида хурмо мевасини қуритиш амалиёти йўлга қўйилади

    Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 83600 тонна хурмо меваси етиштирилади. Етиштирилган хурмо мевасининг аксарияти деҳқон ва томорқа хўжаликлар ҳиссасига тўғри келади.

    Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти, Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялар университети ҳамда «Япония – Ўзбекистон» ассоциацияси билан ҳамкорликда «Самарқандда қуритилган хурмодан фойдаланган ҳолда қишлоқ аҳолиси даромадларини ривожлантириш» халқаро лойиҳаси доирасида амалий семинар ўтказилди.

    Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялар университети профессорлари хурмони табиий қуритиш технологияси ва бундай қуритилган хурмонинг бозор баҳоси, даромади тўғрисида кенг маълумот берди.

    Бугунги кунда, Япония технологияси асосида 1 дона қуритилган хурмо баҳоси кун чиқар мамлакатда $ 3-10 долларни ташкил этади. Шу ўринда, Ўзбекистонда ҳам бундай технология асосида хурмо мевасини қуритиш имкониятлари мавжуд бўлиб, қуритилган хурмони ички бозорга ҳамда экспортга йўналтириш орқали қишлоқ аҳолиси бандлиги ва уларнинг даромадини ошириш мумкин.

    — Бир тонна хурмо мевасидан 300 кило қуритилган хурмо олинади, — дейди институт ректори Шавкат Ҳасанов. — Сифатли ҳосил олиш учун аввал хурмо дарахтини яхши парвариш қилишни билиш керак. Яхши парвариш қилинган дарахтдан катта-катта хурмо мевалари олинади. Аксинча дарахт яхши парвариш қилинмаса, унинг меваси кичик бўлиб кетади.

    Тадбирда, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалар, шунингдек институт талабалари иштирок этди. Дастлаб, семинар иштирокчиларига япониялик олимлар томонидан назарий билим берилди. Сўнгра хорижлик олимлар қандай қилиб хурмо мевасини қуритиш усулларини амалда кўрсатиб берди.

    Жорий йилда институтда хурмо мевасини қуритиш амалиёти тажриба сифатида олиб бориляпти. Бунда 3 тонна хурмо мевасини қуритиш учун иссиқхона ҳозирланди. Хурмо қуритишни ўрганишни истовчи тадбиркорларга ушбу амалиёт батафсил ўргатилади. Дастурга асосан, лойиҳа 2026 йилгача Ўзбекистонда фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликларида амалга ошириш режалаштирилган.


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates