Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги парламентлараро алоқалари муҳокама этилди

    Осиё хотин-қизлари форуми доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева Қатар Давлати Маслаҳат кенгаши раисининг ўринбосари Ҳамда бинт Ҳасан ал-Сулайтий хонимни қабул қилди.

    Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона муносабатлар ва шериклик алоқалари жадал ривожланиб бораётганини, хусусан, мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар йўлга қўйилганини эътироф этди. Дипломатик алоқалар янги босқичга кўтарилиб, мамлакатимизда Қатар элчихонаси – Дохада эса Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси очилгани икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очиб берди.

    Мулоқот давомида икки давлатнинг парламентлараро муносабатларига эътибор қаратилиб, парламентлараро гуруҳлар ва тегишли қўмиталар ўртасидаги мулоқотни фаол давом эттириш каби масалалар атрофлича муҳокама этилди.

    Бундан ташқари, икки давлат парламентлари вакиллари халқаро ташкилотлар доирасида ҳамда икки томонлама муносабатларнинг бошқа йўналишларида янада фаол ҳамкорлик алоқаларини олиб боришга, ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди, деб хабар беради Оий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates