Ўзбекистон ва Қатар саноат ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиради

    Жорий йил 8-9 май кунлари инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов амалий ташриф билан Қатар Давлатида бўлиб, ушбу мамлакатнинг вазирлик ва идоралари ҳамда йирик компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

    Учрашувларда икки томонлама инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар кўриб чиқилди.

    Хусусан, Савдо ва саноат вазири Муҳаммад ал-Тани билан савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. Қатар томони ўзаро ҳамкорлик салоҳиятини юқори баҳолади ва Қатар Давлати раҳбарининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи кўп қиррали шерикликни янада чуқурлаштиришга кучли туртки бериши ҳамда икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда янги саҳифа очишига ишонч билдирди.

    Ўзаро савдони ривожлантириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режасини ҳамда энергетика, нефть-кимё, кимё, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, туризм, IT соҳаси ва бошқа соҳалардаги инвестиция лойиҳаларини қамраб олган Саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича қўшма дастурни ишлаб чиқишга келишилди. Икки томонлама солиққа тортишни олдини олиш, Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимларни имзолашга тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар келишиб олинди. Томонлар биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан Тошкентда икки давлатнинг йирик ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ташкил этилади.

    Молия вазири Али ал-Куварий билан суҳбат чоғида бир қатор инфратузилмавий лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар қўллашга келишилди.

    Марказий банк Бошқарувчиси – Қатар инвестиция агентлиги раиси Абдулла ал-Тани билан Қатар ва Ўзбекистон тижорат банклари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

    Энергетика вазири – Қатар Энергетика компанияси раиси Саад ал-Кааби билан Nebras Power компанияси билан энергетика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

    Қатар Савдо-саноат палатаси раиси Халифа ал-Тани билан учрашув доирасида қўшма Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

    Qatar National Cement, Baladna, Qatar Diar, Fitco Detergents, Katara Hospitality компаниялари раҳбарлари билан ўтказилган музокараларда қурилиш материаллари, маиший кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш, чорвачилик, меҳмонхоналар, савдо-кўнгилочар ва турар-жой мажмуаларини қуриш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама этилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Учрашувлар томонларга режаларни ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш ва кўриб чиқилган барча лойиҳа ва ташаббусларни тўлиқ амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates