"Фориш" полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказди

    Мақсад минтақада юз бериши мумкин бўлган таҳдидларга қарши давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари ўртасида ўзаро тажриба алмашишдир.

    Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари ўртасидаги дўстлик ва аҳил қўшничилик муносабатлари узоқ йилларга бориб тақалиб, халқларимиз ҳар соҳада бир-бирларига елкадош, ҳамфикр ва ҳамкор бўлиб келган.

    Бугунги кунга келиб эса бу икки давлат ўртасида минтақавий тинчлик ва шериклик алоқалари Марказий Осиёда мутлақо янги сиёсий муҳит, иқтисодий ва ҳарбий ривожланишнинг кейинги босқичи сифатида қаралаётгани айни ҳақиқатдир.

    Марказий ҳарбий округнинг «Фориш» тоғ полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари Мудофаа вазирликларининг ҳарбий хизматчилари иштирокида қўшма ҳарбий машғулотлар юқори тайёргарлик ва савияда ўтказилди.

    Бундан кўзланган асосий мақсад минтақада юз бериши мумкин бўлган таҳдидларга қарши давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, бўлинмалар ўртасидаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари ўртасида ўзаро тажриба алмашишга қаратилган.

    Шунингдек, икки давлатнинг анъана ва қадриятларини ўзида мужассам этган спорт мусобақалари, тимбилдинг ўйинлари ҳамда миллий таомлар тайёрлаш мусобақалари ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муносабатларини янада мустаҳкамлади.

    «Ҳамкорлик – 2024» ўқувлари машғулотларини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи генерал майор Шуҳрат Холмуҳамедов ҳамда Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи генерал лейтенант Султан Камолетдиновлар бевосита кузатиб боришди.

    Ўқув машғулотлари давомида икки давлат ҳарбий хизматчилари жанговар вазиятда бўлинмаларни ҳамкорликда бошқариш, давлат чегарасини дахлсизлигини таъминлаш ва шартли душманни йўқ қилиш каби турли жанговар ҳаракатларни олиб боришди. Бу эса яна бир бор ҳар икки мамлакат ҳарбий хизматчиларининг уюшқоқлиги ва ҳамкорлигини амалда исботлади.

    Қизғин машғулотлар сўнгида ўзининг куч-ғайрати ва маҳоратини намоён этган икки давлат ҳарбий хизматчилари тантанали равишда тақдирланди.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates