«Ҳанжар-2024» махсус-тактик ўқув машғулотлари якунланди

    Марказий ҳарбий округининг «Фориш» тоғ полигонида Ўзбекистон-Қозоғистон Қуролли Кучлари бўлинмалари ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги «Ҳанжар-2024» махсус-тактик ўқув машғулотлари якунланди.

    Ўн кунлик машғулотлар дастури асосида турли жанговар қуроллардан отиш машқлари, шартли аҳоли яшаш ҳудудида жанг олиб бориш ва ҳаракатларни таҳлил қилиш, руҳий зўриқишларни енгиб ўтиш жараёнлари амалга оширилди.

    «Ҳанжар-2024» махсус-тактик ўқув машғулотининг асосий босқичига пухта тайёргарлик кўриш ва муваффақиятли ўтишини таъминлаш мақсадида босқичма-босқич биргаликдаги ҳаракатлар амалга оширилди. Асосий мақсад – душман жойлашган ҳудудга қўққисдан, ҳанжарнинг ўткир тиғидек яшин тезлигида ёриб киришдан иборат бўлди.

    Мудофаа вазирлигининг масъул офицерлари, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, Қозоғистон ҳарбий делегацияси раҳбарияти кузатуви остида ўтган якуний босқич машғулот қатнашчилари олдидаги масъулиятни янада оширди.

    Дастлаб шартли душман жойлашган биноларга миномётчилар, мерганлар, пулемётчилар гуруҳлари ва дронларнинг ҳужуми ташкиллаштирилган бўлса, унинг ортидан ишга тушган ишғол гуруҳи учта бинода тозалаш жараёнини шиддат билан амалга оширди. Ҳаракатлар жанговар зирҳли техникалар ва хизмат итлари кўмагида амалга оширилиб, саноқли дақиқалар ичида кўзланган мақсадга эришилди.

    Ҳамкорликдаги мазкур тактик ўқув машғулотининг тантанали ёпилиш маросимида қардош давлатларнинг дўстона муносабатларини янада мустаҳкамлаши борасидаги жиҳатларга алоҳида тўхталиб, «Ҳанжар-2024» махсус-тактик ўқув машғулотларида фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа вазирликларининг махсус кўкрак нишонлари топширилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates