Ўзбекистон ва Россия етакчилари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар

    Ҳукумат 21 феврал 2024 2640

    21 февраль куни Қозон шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.

    Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Россия Президентини спортнинг анъанавий ва виртуал турларини ўзида мужассам этган “Келажак ўйинлари” биринчи халқаро мусобақаси ўтказилаётгани билан самимий қутлади.

    Икки томонлама муносабатларнинг долзарб жиҳатлари, жумладан, ўтган йил 5-7 октябрь кунлари Москва шаҳрида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

    Етакчилар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

    2023 йилда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, ҳудудлар, таълим, тиббиёт форумлари, қатор бошқа ишбилармонлик ва маданият тадбирларининг самарали натижалари юксак баҳоланди.

    Товар айирбошлашнинг ижобий суръати сақланиб қолмоқда. Саноат, энергетика, транспорт, кимё, фармацевтика ва бошқа тармоқлардаги лойиҳалар фаол босқичга кирган.

    Ҳудудлар ўртасидаги кооперация алоқаларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Тошкент ва Жиззах вилоятларида индустриал технопарклар муваффақиятли ишламоқда. Бухоро ва Навоий вилоятларида янги “Алабуга” ва “Мастер” инновация парклари барпо этилмоқда.

    Давлат раҳбарлари транспорт йўлакларини биргаликда ривожлантириш, темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

    Минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди, бўлажак халқаро тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates