баннер
18 апр 2025
16:45

    Хивада Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлди

    Шу йилнинг 15 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Хоразм вилоятига ташриф буюрди.

    Хива шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ҳамраислигида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

    Йиғилишда сўнгги йилларда Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилгани, мамлакатларимиз ўртасидаги иттифоқчилик алоқалари амалий жиҳатдан мустаҳкамланиб бораётгани, бунда айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўртасидаги ишончли муносабатлар ҳамда уларнинг сиёсий иродалари муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

    Йиғилишда асосий эътибор савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга қаратилган истиқболли лойиҳалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишларга қаратилди.

    Қайд этилганидек, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми охирги беш йилда икки баробар ўсди. Қўшма корхоналар сони уч юздан ошди. Бу кўрсаткич доимий равишда ўсиб бормоқда. Шу билан бирга, товар айланмаси кўрсаткичи мамлакатлар салоҳиятига тўлақонли мос келмайди ва ҳали фойдаланмаган барча имкониятлар мавжуд.

    Бундан ташқари, Давлатларимиз раҳбарлари ҳукуматлар зиммасига

    2030 йилгача ўзаро савдо ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш етказиш вазифаси қўйилган

    Йиғилишда бунинг учун саноат кооперациясини янада чуқурлаштириш, транспорт ва коммуникация соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, сув ресурслари ва энергетика соҳасида ўзаро манфаатли самарали ҳамкорликни давом эттириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттириш, мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик фаол ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги билдирилди.

    Якунда Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг ўн иккинчи йиғилиши баёни имзоланди.

    Шунингдек, икки мамлакат Бош вазирлари биргаликда Хивадаги Ичан қалъага ташриф буюрди. “Очиқ осмон остидаги музей” дея эътироф этиладиган мазкур Марказий Осиёда сақланиб қолган бирдан-бир бутун бошли шаҳар Тожикистон делегациясида катта таассурот қолдирди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech