Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Шундан сўнг, Қирғиз Республикаси Президенти ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.
Эслатиб ўтамиз, саммит кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилади.