Ўзбекистон ва Тожикистон олий таълим, илм-фан соҳасида 50 дан ортиқ англашув меморандуми, битим ва "Йўл харита"сини имзолади

    15–16 апрель кунлари Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон-Тожикистон олий таълим муассасалари ректорларининг иккинчи форуми ташкил этилди.

    "2030 йил: Ўзбекистон ва Тожикистонда олий таълим ва илм-фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари" мавзусида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказилган анжуманда Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазири Раҳим Саидзода бошчилигида ташриф буюрган 30 га яқин нуфузли олий таълим муассасалари ректорларидан иборат делегация ва Ўзбекистон томонидан 50 га яқин олий таълим муассасалари раҳбарлари, вазирлик ва идоралар масъуллари қатнашди.

    Халқаро анжуман олдидан Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Тожикистон Таълим ва фан вазири Раҳим Саидзода билан музокара ўтказди.

    Мулоқот давомида икки мамлакат олий таълим тизими етакчилари охирги йилларда олий таълим, илм-фан соҳаларида ҳамкорлик алоқалари кенгаётганини эътироф этиб, бу борадаги ишларни янада жадаллаштиришга келишиб олди.

    Шунингдек, томонлар бугунги форум кун тартибига қўйилган масалалар бўйича фик

    р алмашиб, унда муҳим келишувларга эришишга ишонч билдирди.

    Халқаро анжуманни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов кириш сўзи билан очиб, сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасида ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг салмоқли натижаларига тўхталди.

    – Кейинги йилларда анъанавий ўтказиб келинаётган бу каби форумлар кўплаб давлатлар, шу жумладан Тожикистон Республикаси билан ҳам таълим соҳасидаги алоқаларни ҳар томонлама кенгайтириш ва янги босқичга олиб чиқишда муҳим платформа вазифасини ўтамоқда. Бугунги анжумандан кўзланган асосий мақсад инсон капиталини, юқори интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш, назарий-амалий шакллантириш, касбий маҳоратини ошириш ва икки давлат ҳудудидаги улкан табиий ресурсларни илмий-институционал бошқаришга қодир кадрларни тайёрлашдан иборат. Шундай экан, мазкур форум кун тартибига қўйилган масалалар чуқур ҳамкорликни амалга ошириш ва уни янги чўққига кўтариш бўйича муҳим келишувларга эришиш ҳамда илмий ва таълим соҳасида ўзаро фикр алмашиш имконини беради, – деди Қ. Шарипов.

    Анжуманда сўзга чиққан Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазири Раҳим Саидзода ўз нутқида икки мамлакат ўтасидаги алоқалар қатор жабҳаларда кенг ривожланаётганини таъкидлади. Жумладан, "Эндиликда олий таълим, илм-фан соҳаларидаги алоқаларни янада ривожлантириш учун табиий шарт-шароитлар юзага келди. Бу соҳадаги ҳамкорлик доирасида биз олий таълим муассасалариаро алоқаларни янги сифат даражасига олиб чиқиш ҳамда таълим сифатини ошириш борасидаги амалий ҳаракатлар бизнинг асосий мақсадларимиздан бирига айланади. Ўзбекистоннинг 30 та олий таълим муассасаси Тожикистоннинг 15 дан ортиқ илмий ва таълим ташкилотлари билан қатор йўналишлар бўйича алоқаларни йўлга қўйганини ва бундан кейин ҳам ишончим комилки, ушбу ҳамкорлик ҳар томонлама кенгайиб боришини мамнуният билан таъкидламоқчиман, – деди Р.Саидзода.

    Сўзга чиққанлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида олий таълим, илм-фан ва инновациялар соҳаларидаги алоқалар сезиларли даражада фаоллашганини қайд этишди. Ҳамкорлик ўқитувчи ва талабалар алмашинуви, ўзаро ўқув жараёнларини ташкил қилиш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, таълимга рақамли технологияларни жорий этиш, илмий анжуманлар, диссертациялар ҳимояси бўйича кенгашлар ишида иштирок этиш, икки давлат олимлари томонидан илмий журналларда мақолалар чоп этишни ўз ичига олади.

    Ҳозирда юртимизнинг 5 та олий таълим муассасасида таълим тожик тилида юритилаётган мактаблар учун кадрлар тайёрланади. 2020/2021 ўқув йилида тожик тилидаги таълим йўналишлари бўйича қабул параметрлари икки баравар оширилди.

    Халқаро анжуман ўз ишини ялпи йиғилиши билан давом эттирди. Унда дастлаб Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ушбу форумнинг аҳамиятига тўхталди.

    Форум ўз ишини секцияларга бўлинган ҳолда давом эттирди. Секциялар ишида университетларнинг фан ва таълим интеграцияси, илмий тадқиқотлар яқинлашуви борасидаги Ўзбекистон ва Тожикистон тажрибаси муҳокама қилиниб, таълим сифатини таъминлаш, билимларни баҳолаш ва самарали бошқарув масалалари бўйича тажриба алмашилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон олий таълим муассасалари ўртасидаги халқаро алоқалар хусусиятлари бўйича фикрлар тингланиб, ҳамкорликдаги истиқболли режалар кўриб чиқилди.

    Форум якунида олий таълим, илм-фан соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашинувни кенгайтириш ва манфаатли алоқаларнинг бошқа долзарб йўналишлари бўйича 50 дан ортиқ англашув меморандуми, битим ва "Йўл харита"лари имзоланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates