2025 йил 26 ноябрь кечаси Хатлон вилоятининг Шамсиддин Шохин туманидаги Ёл чегара отрядининг 1-Истиқлол чегара пости масъул ҳудудида Афғонистондан “Шохин СМ” МЧЖ ходимларига қарши қуролли ҳужум содир бўлди.
Душанбе шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар парламент делегациялари раҳбарларининг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашуви бўлиб ўтди.
Жорий йил 14 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Парламентлараро Ассамблеясининг 59-ялпи мажлисида иштирок этди.
Тожикистоннинг Тожикобод туманидаги Исмоил Сомоний чўққисининг юқори қисмида музликдан катта муз массаси узилиб тушди, деб хабар берди мамлакат Фавқулодда вазиятлар қўмитаси.
Тожикистон ва Афғонистон чегарасида тожик чегарачилари ва Толибон кучлари ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлди. Ҳодиса 25 октябрь куни Шамсиддин Шохин туманида содир бўлди.
"Газпром" Ўзбекистонга ҳар йили 7,7 миллиард куб метр табиий газ етказиб бериш бўйича шартномани амалга оширишда давом этмоқда, шу билан бирга, етказиб бериш ҳажмини, жумладан, суюлтирилган газ ҳажмини ошириш учун катта салоҳият мавжуд.
Президент Владимир Путин озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиевга AZAL авиаҳалокати тафсилотларини айтиб берди, деб хабар беради РИА Новости мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан бугун амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Душанбеда электросамокатлар ва скутерлардан фойдаланиш расман тақиқланди, деб хабар берди NUR.KZ, Тожикистон полициясига таяниб. Тақиқ камида 2030 йилгача амал қилади.
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланувчи фуқароларга жарима солишни назарда тутувчи қоидалар кучга кирди. Қоидабузарлар 4,5 минг сомонийгача (5,7 миллион сўм) жаримага тортилади.