Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги маданий алоқалар янада равнақ топади

    Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонасида Хитойнинг Шаньдун провинциясида жойлашган Конфуций номидаги драма театри директори Сиа Янг билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашув чоғида Хитой томонига Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти ҳамда сайёҳлик соҳасидаги улкан салоҳияти, давлатимиз томонидан маданий-гуманитар соҳада амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар ҳақидаги муҳим маълумотлар тақдим этилди.

    Шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп асрлик маданий алоқаларнинг замонавий ривожланиши юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилгани баробарида ўзаро ҳамкорликда тадбирлар ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

    Сиа Янг жорий йилда Хитойнинг «Бир макон бир йўл» ташаббусига 10 йил тўлиши муносабати билан ҳамда Ўзбекистон-Хитой халқлари маданияти ва санъати йили доирасида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бир қатор маданий тадбирлар ўтказиш таклифини билдирди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates