Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, 19 август куни ўтказилган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалга сазовор бўлди.
Ушбу медални эркин курашчимиз Шерзод Поёнов қўлга киритди. -92 кг вазн тоифасида курашган полвонимиз саралашда Греция, Япония, Канада ва нейтрал мақомда курашган россиялик спортчиларни мағлуб этишга эришган эди.
Ҳал қилувчи беллашувда эса қозоғистонлик Камил Куруглиевни доғда қолдириб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.








