Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мазкур дунё биринчилигида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этаяпти.
Қувонарлиси, юнон-рум кураши бўйича кечган дастлабки кун баҳсларидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин медалга сазовор бўлди.
Хусусан, -48 кг вазнда курашган Бунёд Ҳасанов ва -80 кг вазнда гиламга чиққан Абдулазиз Холмирзаев барча рақибларини енгиб жаҳон чемпиони деган номга эришди.








