Ўзбекистон вакиллари ҳаво йўналишларини ривожлантириш бўйича глобал форумда иштирок этди

    «Uzbekistan Airports» компанияси вакиллари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган «World Routes Forum- 2023»да иштирок этди.

    Компания маълумотига кўра, форум доирасида «Uzbekistan Airports» вакиллари Европа, Америка, Яқин Шарқ ва Осиёнинг 56 та авиакомпаниялари мутасаддилари билан музокаралар ўтказишди. 18 та компания яқин ва ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистон аэропортлари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди.

    Жумладан, Польшанинг «LOT», Германиянинг «Lufthansa», Туркиянинг «Sunexpress», Жанубий Кореянинг «Jeju Air» ва жаҳон миқёсида етакчилардан бири «Qatar Airways» авиакомпаниялари парвозларни қайта тиклашга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

    Шунингдек, «FlyDubai» ва «Jazeera Airways» вакиллари билан парвозлар географиясини кенгайтириш ва мавжуд рейслар сонини ошириш бўйича музокаралар олиб борилди. Бундан ташқари, «Lufthansa», «Thai Cargo» ва «Qatar Airways» компаниялари билан юк рейсларини ташкил этиш юзасидан мулоқотлар ўтказилди.

    «The World Routes Forumi» аэропортлар, авиакомпаниялар, етказиб берувчилар, инвесторлар, халқаро ва минтақавий ассоциациялар, миллий туризм ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини бирлаштирувчи дунёдаги энг нуфузли авиация тадбирларидан бири ҳисобланади.

    Форум олдиндан режалаштирилган 20 дақиқалик ишчи учрашувлардан иборат бўлиб, реал вақт режимида ишчи алоқаларни ўрнатиш имкониятини яратади. Жорий йилда, мазкур форумда делегатлар сони 3000 кишидан ортди: 300 дан ортиқ авиакомпаниялар, 700 та аэропортлар, 130 та сайёҳлик агентликлари, 10 та халқаро соҳавий ташкилотлар, 150 та етказиб берувчилар ва 110 та давлатдан 60 та авиация соҳасини ёритувчи ОАВ вакиллари иштирок этди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates