Ўзбекистон халқ бахшиси Бахшиқул бахши Тоғаев вафот этди

    Ўзбекистон халқ бахшиси, II Халқаро бахшичилик санъати фестивали совриндори, кўплаб республика ва халқаро танловлар ғолиби, давлат мукофотлари сохиби Бахшиқул бахши Тоғаев 64 ёшида вафот этди.

    Бахшиқул Тоғаев ибратли умр кечирди. У бахшичилик санъатини ривожлантиришда, уни халқаро миқёсда кенг тарғиб этишда фидокорона хизмат қилиб, жонкуяр ва самимий инсон сифатида юртдошларимизнинг қалбида мангу яшайди.

    Yuz.uz таҳририяти Бахшиқул бахши Тоғаевнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.