Театр ва кино актрисаси Шафоат Раҳматуллаева вафот этди

    Ўзбекистон халқ артисти «Фидокорона хизматлари учун» ордени соҳибаси, таниқли кино ва театр актрисаси Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшда вафот этди.

    У кўп йиллар давомида театр соҳасида фаолият юритиб келган. Шунингдек, кинофильмларда турли ролларни ҳам ижро этган.

    У ўзининг ёрқин ва мазмунли роллари орқали томошабинлар қалбидан ўрин олган. Актриса ижоди давомида “Масхарабоз”, “Севгинатор 1, 2”, “Эр бермоқ - жон бермоқ”, “Чашма”, “Ўзимдан ўзимгача”, “Фидоийлар”, “Пойга”, “Мафтун бўлдим”, “Элпарвар”, “Сеҳрли қалпоқча 1, 2”, “Ҳоким бува” каби кўплаб фильмлардаги роллари орқали томошабин меҳрини қозонган.

    Шафоат Раҳматуллаева театр ва кино санъатини ривожлантиришда фидокорона хизмат қилиб, жонкуяр ва самимий инсон сифатида барчамизнинг қалбимизда мангу яшайди.

    Yuz.uz жамоаси Шафоат Раҳматуллаеванинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates