Ўзбекистон янги глобал платформа доирасида болалар саратонига қарши дори воситаларини олади

    Ушбу дори-дармонлар топширилиши платформанинг 2023 йил сентябрь ойида (шартли равишда) расмий ишга туширилишига тўғри келади.

    Ўзбекистон янги глобал платформа доирасида болалар саратонига қарши дори воситаларини оладиган биринчи олти давлатдан бирига айланади, деб хабар берди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Тошкентдаги ваколатхонаси.

    12–13 апрель кунлари АҚШнинг Мемфис шаҳрида саратон касаллигига чалинган болаларни дори-дармон билан таъминлаш бўйича глобал платформани ишга туширишга тайёргарлик кўриш масаласига бағишланган форум бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси ҳам иштирок этди.

    Дори воситалари билан таъминлаш бўйича глобал платформа 2027 йилгача 50 та паст ва ўрта даромадли мамлакатларда тахминан 120 000 болани молиявий қийинчиликларсиз саратонга қарши, хавфсиз, самарали ва сифатли дори-дармонлар билан таъминлашга ёрдам беришга қаратилган.

    Forum дори воситаларини муваффақиятли етказиб бериш ва платформани ишга туширишга тайёргарлик кўришда етакчилик ва ёндашув тамойилларини аниқлаш бўйича биргаликда иш олиб бориш учун турли мамлакатлардан, болаларда учрайдиган саратон касалликларини даволаш учун дори воситаларидан фойдаланиш имконияти масаласига жалб қилинган ташкилотлар ва кенг экспертлар доирасидан иборат ҳамкорларни бирлаштирди.

    Forum болаларда учрайдиган саратон касалликларига қарши дори воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ эҳтиёжларни қондириш учун илғор тажриба ва стратегиялар алмашинувига ёрдам берди. Бу иштирокчиларга платформа жараёнларини, унинг тажриба босқичида ва ундан кейинги даврда амалга оширилишини оптималлаштириш учун биргаликда ишлаб чиқиш имконини беради.

    Бугунги кунга келиб, платформада ушбу босқичда тақдим этиладиган дори воситаларининг тўлиқ рўйхати белгиланди. Дунёнинг олти давлати, жумладан, Ўзбекистон биринчи босқичда болалар саратонига қарши асосий дори воситаларини олади. Ушбу дори-дармонлар топширилиши платформанинг 2023 йил сентябрь ойида (шартли равишда) расмий ишга туширилишига тўғри келади.

    Ўзбекистон болалар саратони бўйича глобал ташаббус бўйича биргаликда иш олиб бориш ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан яқин ҳамкорликда, шунингдек, мамлакат сиёсий раҳбарияти томонидан болалар саратонига қарши курашга эътибор қаратилишида муваффақиятларини намойиш этган дастлабки олти давлатдан бири сифатида танланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates