Ўзбекистонда 138 та Оилавий болалар уйлари фаолият кўрсатмоқда

    23 та Меҳрибонлик муассасаларининг фаолияти эса тугатилди.

    Бу ҳақида Миллий гвардия раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.

    Унга кўра, Президентнинг қарорига асосан, бугунга қадар 23 та Меҳрибонлик муассасаларининг фаолияти тугатилди (14 та Меҳрибонлик уйи, 4 та Болалар шаҳарчаси, 5 та Болалар уйи (гўдаклар). Меҳрибонлик муассасаларидан жами 2 448 нафар тарбияланувчи чиқарилган.

    Шундан:

    – 694 нафари ота-онаси ва яқин қариндошларига қайтарилган, 516 нафари фарзандликка, васийликка, ҳомийликка, патронатга берилган;

    – 753 нафари 138 та Оилавий болалар уйларига тарбияга берилган, 211 нафари ўқишга кирган (50 нафари олий, 161 нафари ўрта-махсус таълим муассасасига);

    – 18 ёшга тўлган 118 нафари мустақил ҳаётга чиқарилган, 156 нафари мурувват, саховат ва бошқа меҳрибонлик муассасаларига ўтказилган ва ҳисобдан чиқарилган.

    Мамлакатимизда фаолият юритаётган жами 138 та Оилавий болалар уйларида эса 744 нафар бола тарбияланмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates