Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова маълум қилди.
Шунингдек, 10 июль ҳолатига дала четлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофида 39 минг гектар майдонга қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари экилди.
Таҳлилларга кўра, 3-4 йилдан сўнг дала четлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонлардаги мевали дарахтлардан йилига ўртача экспортбоп 280 минг тонна ҳосил олиниб, қуритилган ва музлатилган ҳолда 70 минг тонна маҳсулот экспортини амалга ошириш мумкин.
Шунингдек, 40 минг дан ортиқ фермер ва деҳқон хўжалиги ҳамда салкам 32 минг нафар аҳоли томорқа эгалари иштирокида 3, 5 мингдан ортиқ семинар-тренинглар ўтказилиб, қарор мазмун-моҳияти, маҳсулот етиштирувчилар кооперацияларини шакллантириш, Европа давлатларига қуритилган шафтоли, олма, ўрик ва бошқа данакли мевалар экспортида Арманистон тажрибаси ўргатилди.
Карантин агентлигининг 2 291 нафар ходими 8 498 та маҳаллада ҳамда 866 та тадбиркорлик субъекти етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш учун бириктирилди.








