Бу ҳақда АОКАда Ёшлар ишлари агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Ёшларда экологик таълим ва маданиятни ривожлантириш ва "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар маълумот берилди.
Қайд этилишича, 2025 йил баҳор мавсумида республикамизнинг 121 та шаҳар, туманларида "Ёшлар яшил боғлари» ташкил этилиб, 300 минг дона дарахт кўчатлари экилади.
Мазкур тадбирларда Ёшлар парламенти аъзолари, эко фаоллар, талабалар ва ёш олимлар, китобхонлар, "Зулфия" номидаги давлат мукофоти совриндорлари, журналист ва блогерлар, спортчилар, санъаткорлар, ёш тадбиркорлар, ёшлар етакчилари, қарийб 50 мингга яқин ёшлар фаол иштирок этиши белгиланган.
Маълумот учун: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида "Маҳалла ёшларининг маънавият боғи" ташкил этилди. дастлаб, ер майдонларида суғориш тизимлари йўлга қўйилиб, дарахт экишга тайёрланди. Боғ ҳудудида 8,5 гектар майдонга павлония, оқтерак, мажнунтол, гилос, тут, ток, қайрағоч каби 7 минг тупдан зиёд дарахт кўчатлари экилди.