Ўзбекистонда бу йил абитуриентлар энг кўп ҳужжат топшираётган университетлар бешталиги маълум қилинди

    Айни вақтга қадар олий таълим муассасаларига кириш учун 882 913 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтган.

    Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.

    Маълум қилинишича, энг кўп рўйхатдан ўтган абитуриентлар Қашқадарё вилоятидан (103 минг 972 нафар). Кейинги ўринлардан Самарқанд (99 210 нафар), Фарғона (83 409 нафар), Тошкент (76 884 нафар) ва Сурхондарё (72 883 нафар) вилоятлари жой олган.

    Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар рўйхатида эса Ўзбекистон миллий университети (биринчи таълим йўналишига нисбатан) пешқадамлик қилмоқда:

    Ўзбекистон миллий университети — 32 630 нафар;

    Фарғона давлат университети — 26 250 нафар;

    Тошкент давлат транспорт университети — 26 136 нафар;

    Тошкент давлат педагогика университети — 25 473 нафар;

    Тошкент ахборот технологиялари университети — 24 936 нафар.

    Маълумот учун, бугун абитуриентларни рўйхатга олиш якунланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates